«UZ» домени маъмурияти
ID.UZ`да "UZ доменлари муддатларини назорати" хизмати


Домен номлари эгалари (маъмурлари) томонидан домен номларини яна бир йилга рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни эсдан чиқиши билан боғлиқ ҳолда домен номларининг тез-тез йўқолиб туриши сабабли ID.UZ лойиҳаси ва «UZ» домени Маъмури билан биргаликда «UZ доменлари муддатларини назорати» сервиси жорий этилди.

Ушбу сервис ID.UZ фойдаланувчилари учун мўлжалланган!

Ушбу сервис «UZ» зонасидаги домен номларини исталган вақтда кузатиш имконини беради. Қуйида, Сиз қандай қилиб ўзингизнинг домен номларингизни кузатишингиз мумкинлиги жараёни ёритилган:

www.id.uz'да рўйхатдан ўтишингиз билан ўзингизнинг шахсий кабинетингизда – “Доменлар” деган қ ўшимча варақ ни кўрасиз. Ушбу қ ўшимча варақ Сизга «UZ» зонасидаги иккинчи даражали домен номларини рўйхатдан ўтказиш муддатини кузатиш ҳамда уларни WWW.UZ Топ-ретингда қатнашиш имконини беради. Ҳозирча домен номларининг максимал сони 10-та домен номлари билан чегараланган ҳамда исталган вақтда амалдаги мавжуд домен номларини ўчириш, қўшиш ва номларни ўзгартириш мумкин.

Домен номи ҳақидаги батафсил маълумотни ID.UZ'да кўрсатилган сервислардаги исталган домен номини босишингиз билан олишингиз мумкин. Ушбу орқали Сиз www.cctld.uz веб-сайтидаги Whois сервисига ўтасиз.

Шунингдек, «UZ» домен Маъмурияти домен номлари эгалари томонидан домен номларини қайта рўйхатдан ўтказиш муддати ўтиб кетиши натижасида уларни йўқотиш қўйиш ҳолларини олдини олиш ҳамда домен номлари эгаларини (домен номлари маъмурларини) домен номларини рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганлиги ҳақида хабардор қилиш Домен номлари маъмурлари учун хабарнома хизматини кўрсатади.



|рус| |ўзб|
 AСОСИЙ САҲИФА
 БИЗ ҲАҚИМИЗДА
 ЯНГИЛИКЛАР
 ДОМЕННИ ҚИДИРИШ
 МАЪЛУМОТЛАР
 AТАМАЛАР, УЛАРНИНГ ИЗОҲИ
 ОДАТИЙ САВОЛЛАР
 РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИЛАР
 СТАТИСТИКА
 ИШ ЎРИНЛАРИ
 МАҲСУС ДОМЕНЛАР
 uForum'дaги МУҲОКАМАЛАР
 ФОРУМГА ЎТИШ
 АКЦИЯЛАР
Домен
Ҳудуд




+998 71 238 42 45
+998 71 238 41 48
+998 97 111 52 04
468165481

 
Реклама