Акциялар

29 апрель - «UZ» доменига 15 йил

Маълумки, 29 апрелда UZ домен зонаси ва барча Узнет жамоаси 15 ёшга тўлади. Бу сана Интернет тармоғининг яратилганлигига таққосланганда, етарли даражада эътиборга молик санадир. UZ домени Интернет тармоғида аста-секинлик билан ўз мавқеини эгалламоқда. Бугунги кунга келиб унда кўпгина қизиқарли ва фойдали сайтлар яратилган. Баъзи сайтлар фойдаланувчилар орасида хали етарли даражада машҳур эмас ва шу сабабли ҳам уларга фойдаланувчиларнинг ташрифи ҳозирча сустроқдир. Аммо, ўзимизнинг сайтлар ичида доимий етакчи сайтлар ҳам борки, бу Узнетнинг стабилликка эришганидан далолат беради. Сайтлар ўртасида етакчилик шубҳасизки доимий равишда ўзгариб туради. Янги сайтларнинг пайдо бўлаётгани кишини хурсанд қилади, аммо баъзида эскилари йўқолиб кетади. Бу эса ачинарли ҳолдир. На илож ривожланиш қонунияти шундай. Бу одатий жараёндир, бу жараённи барча босиб ўтади.

Марказ 2003 йилдан буён UZ доменининг расмий маъмури бўлди. Бугун шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, UZ домени зонасида 10 300 дан ортиқ домен мавжуд. Узнет жамоаси янада ривожланмоқдамиз. Биз комчиликларни кўрсатаяпмиз ва ютукларни – сайтлар яратяпмиз, уларга ташриф буюраяпмиз, танқид қиляпмиз, мақтаяпмиз. UZINFOCOM Маркази UZ домени зонасининг 15-йиллигини нишонлаш муносабати туфайли барча билан ўзининг байрамона кайфиятини бўлишишни хоҳлайди ва бир қатор тадбирларни эълон қилади. Бу тадбирларда барча иштирок этиши мумкин. Ҳар бир ташриф буюрувчи Узнетга ва UZ домени зонасига унинг 15-йиллиги муносабати юзасидан ўз табрик тилагинини қолдиради. Барча табриклар UZ домени зонаси маъмурияти сайтига жойлаштирилади ва у ерда узоқ муддат сақланади. Энг қизиқарли ва мазмунли табрик муаллифлари совғалар – 4 Гб ли флешкалар билан тақдирланади, яъни Ҳар ким ўз маҳоратига кўра мақола ёзиши, график редакторда расм чизиши , яъни ўз тасаввуридаги Узнетни тасвирлаб бериш имкониятига асосланиб аудио ёки видеороликларни тайёрлаши ва бунинг эвазига UZ доменида 5 йилга рўйхатга олиниш имкониятини қўлга киритади. Шунингдек, «Севимли рўйхатга олувчи»ни танлаши ва унга овоз бериши ёки UZ домени зонасида энг узун доменни излашда қатнашса бўлади. Барча тадбирлар 29 апрелга қадар давом этади. Шу куни натижалар аниқланади.

Бу тадбирларда барча иштирок этиши мумкин!

Қуйида шартлар ва совғалар билан тўлиқроқ танишинг.