Акциялар

«UZ домени мазасини кўр» Акцияси

«UZ» домени Маъмури 2009 йилнинг 3 сентябридан «UZ домени мазасини кўр» номли акцияни эълон қилади. 10 та ғолибга совға сифатида бир йил мобайнида бепул хостинг хизмати кўрсатилади ва домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати бир йилга бепул равишда узайтириб берилади!

Акция ўтказиладиган муддатда домен номини рўйхатдан ўтказган барча домен номларининг маъмурлари (эгалари) (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар) ушбу акцияда иштирок этишлари мумкин. Ушбу акцияда домен номини кейинги йилга узайтирадиган домен номлари маъмурлари иштирок эта олмайдилар.

www.cctld.uz веб-сайтининг бош саҳифасида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларнинг келишига қараб янги домен номлари ҳисоблагичи чоп этилган. Яъни рўйхатга олинган ҳар бир домен номига мос равишда тартиб рақами берилади ва шу рақамга қараб ҳар бир кейинги ўнинчи тартиб рақамидаги домен номи ғолиб бўлади. Ғолиб аниқланган кундан кейинги иш кунида «UZ» домен зонаси Маъмури Whois сервисида келтирилган контакт маълумотлар (телефон, e-mail) бўйича ютуқ тўғрисида эълон қилиш учун ғолиб билан боғланади.

Барча домен номларининг маъмурлари (эгалари) учун домен номларини рўйхатдан ўтказувчиларга домен номларини харид қилиш учун тўлдириладиган аризада ўзлари ҳақида тўғри ва ҳақиқий контакт маълумотларини бериш асосий талаб ҳисобланади. Агар 3 кун ичида кейинги ғолибни Whois сервисидаги контактлар бўйича аниқлаш имкони бўлмаса, ютуқ рўйхат бўйича кейинги тартиб рақамидаги (11, 21, 31 ва ҳ.к.) иштирокчига берилади.

Ғолибларнинг умумий сони – 10 та.

Ютуқлар:

1. 10, 20, 30, 40, 50 тартиб рақамидаги ҳар бир иштирокчига - домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати бепул яна бир йилга узайтирилади ва домен номи сақланиб қолади;

2. 60, 70, 80, 90, 100 тартиб рақамидаги ҳар бир иштирокчига – бир йил муддатга 50 Мб ҳажмида бепул хостинг хизмати кўрсатилади.


«UZ домени мазасини кўр» акцияси ғолиблари рўйхати
Домен номи эгаси (маъмури) Домен Рўйхатга олинган сана
1. Саттаров Алибек Саматович businessinfo.uz 03.09.2009
2. Хан Н.В. idsm.uz 03.09.2009
3. Саламов Бекзат Баходирович arts.uz 03.09.2009
4. Саттаров Алибек Саматович zachot.uz 03.09.2009
5. Саттаров Алибек Саматович zachet.uz 03.09.2009
6. Н****** А**** 1tv.uz 03.09.2009
7. Хайдаров Р. Р. adolat.uz 26.08.2009
8. Азаров А. А. biennale.uz 04.09.2009
9. Галанос Я. netgroup.uz 04.09.2009
10. Атланов А.А. t-shirt.uz 07.09.2009