Акциялар

«Янги ғоя» танлови

Ҳаётингни янада яхшироқ ва қиўиқарлироқ қилиш ғояси туғилдими? Ўз сайтинги яратиш ҳақида ўйлаб қолдинми? Биз сени қўллаб-қувватлаймиз! Сайтнинг оригинал лойиҳасини ўйлаб топ ва бепул домен номи ва уч йилга хостинг хизматини қўлга кирит!

UZ домен зонасининг маъмури – UZINFOCOM Маркази Миллий домен зонасининг 12-йиллигига бағишлаб «Янги ғоя» танловини эълон қилади. Акция шу йилнинг 29 апрелида бошланиб 29 майга қадар давом этади. Ушбу вақт мобайнида www.cctld.uz/anketa/ манзили бўйича лойиҳалар байн этилган аризалар қабул қилинади.

Танловнинг 5 (бешта) ғолиби мукофот сифатида UZ домен зонасида домен номини бепул рўйхатдан ўтказиш ва уч йил давомида бепул равишда UZINFOCOM Марказининг техник майдонида хостинг хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Шартлар ва мезонлар

Танловда фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари қатнашишлари мумкин.

Сайт танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида фаолият кўрсатиши ва маълумотлар билан тўлдирилган бўлиши керак.

Битта сайт учун максимал ҳажм миқдори – 100 МБни ташкил этиши керак. Сайт учун хостинг хизмати керак бўлмаган холда ҳам, сайт Ўзбекистон Республикаси худуда жойлашган бўлиши керак.

Аризаларни баҳолашнинг бош мезони сифатида лойиҳанинг оригинал ғояси ва унинг ижтимоий аҳамияти ҳисобланади. Аризалар UZINFOCOM Марказининг етакчи мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади.

Махфийлик

UZINFOCOM Маркази барча аризаларнинг мазмуни ҳақидаги маълумотларни сир тутиши ва уларни тарқатмасликни кафолатлайди. Танловлар бўйича фақатгина ғолибларнинг исмлари эълон қилинади.

Танловларнинг бошқа қатнашувчилари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг яратиладиган лойихалар ҳақидаги маълумотлар билан тақдим этган аризалари йўқ қилинади ва барча маълумот ташувчилардан ўчириб ташланади.

Акция ҳақида янада батафсил маълумотни Тошкент шаҳридаги қуйидаги телефонлардан олиш мумкин: 238-42-45.