Акциялар

«UZ доменида сенинг исминг» акцияси

Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Маркази UZINFOCOM UZ домен зонасининг маъмури сифатида «Ижтимоий ҳимоя йили» доирасида ушбу хабар чоп этилган кундан эътиборан UZ миллий домен зонасидаги иккинчи даражали домен номларини рўйхатдан ўтказиш нархини камайтириш бўйича акция бошланганлигини эълон қилади.

Акциянинг мақсади-Ўзбекистон Республикаси резидентлари-жисмоний шахслар томонидан «UZ» миллий зонасидаги домен номларини харид қилишлари учун имтиёзли шароит яратишдан иборат. Жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун ушбу дастур амал қилмайди.

Бу ерда кўрсатилган барча шартлар фақатгина ушбу акция доирасида рўйхатга олинган домен номлари учун талалуқлидир. Бошқа барча домен номлари умумий талаблар асосида рўйхатдан ўтказилади.

Домен номларини рўйхатдан ўтказиш нархлари акцияда иштирок этувчи рўйхатдан ўтказувчилар томонидан мустақил равишда, лекин Марказий Банк томонидан ўрнатилган курс бўйича тўлов кунида 9,95 АҚШ долларидан ошмаслиги лозим. Домен номини узайтириш нархлари ўзгармасдан қолади.

Акцияда иштирок этувчи ҳар бир иштирокчига фақат битта домен номини рўйхатдан ўтказиш имкони берилади. Домен номини бошқа фойдаланувчи номига қайта расмийлаштириш фақатгина 12 ойдан сўнг рухсат этилади. Домен номи узунлиги 5 та билгидан кам бўлмаслиги керак («.UZ» ҳисобга олинмайди).

Қўшимча равишда, акция иштирокчисининг истаги бўйича, Ижтимоий-таълим тармоғи ZiyoNETнинг Ресурс Маркази акция доирасида рўйхатга олинган ҳар бир домен номи учун 12 ойгача 50 Мбайт ҳажмгача бепул веб-хостинг хизмати кўрсатади, сайтга бепул равишда Wordpress веб-редакторини ўрнатади ва бепул битта электрон почта қутисини беради. Шу билан бирга сайтда ушбу акциянинг баннерлари домен номини қайта узайтириш муддатигача (рўйхатга олишнинг имтиёзли шартлари тугагунга қадар) ўрнатилади. http://www.uzinfocom.uz/about/vcard/

«UZ» домен зонасида домен номларини рўйхатдан ўтказиш жараёни бўйича батафсил маълумот билан «UZ» домен зонаси маъмурининг сайтида «Одaтий сaволлaр» бўлимида танишиш мумкин.

Домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича қолган шартлар ўзгармасдан қолади ва «Интернетнинг миллий сегментидаги домен номларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги ва «UZ домен зонасидаги домен номларини бошқариш тартиби тўғрисидаги» низомлар билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатлар фуйидаги манзил бўйича жойлашган: http://www.cctld.uz/info/.

Ушбу акцияда қатнашаётган рўйхатдан ўтказувчилар акцияни барча мавжуд воситалар ёрдамида Ўзбекистон республикасининг резидентлари орасида кенг ёйиш ҳамда нопок фойдаланувчилар томонидан домен номларини кейинчалик юқори нархда сотиш мақсадида имтиёзли нархларда катта миқдорда сотиб олишга йўл қўймаслик чораларини кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

Акция шу йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. Акциянинг муҳокамаси бирлашган форум майдончаси uForum.uz қуйидаги манзил бўйича http://uforum.uz/showthread.php?t=2852 олиб борилади.