ЯНГИЛИКЛАР

14.06.2021
ICANN71 Policy Forum конференцияси 14 июн бошланди

ICANN71 сиёсатини шакиллантириш буйича конференция 2021 йил 14-17 июн кунлари бўлиб ўтади. Конференция Голландиянинг Гаага шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо GOVID-19 пандемияси туфайли у виртуал форматида бўлиб ўтади, Марказий Европа ёзги вақти буйича UTC +2

Ушбу конференциясининг мавзулари:

Ҳуқуқий ўзгаришларнинг ICANN сиёсатига таъсири

Интернетни бошқариш экотизимида кўп томонли бошқарув (мультистейкхолдерная) модели

Ёмон обрўли манбаларнинг блок-рўйхатлари нима?

Конференциясининг батафсил дастури билан ICANN расмий веб-сайтида танишингиз мумкин.

ICANN корпорация хақида

ICANN нинг вазифаси барқарор, хавфсиз ва битта глобал Интернетни таъминлашдир. ICANN ноёб идентификаторларни глобал миқиёсида мувофиқлаштиради.  ICANN 1998 йилда нотижорат жамоат корпорацияси ва дунёнинг турли мамлакатларидан ёрдам берувчилар ҳамжамияти сифатида ташкил топган.

Манба: icann.org