«UZ» домени маъмурияти

Маълумотлар

FOR.UZда учинчи даражали домен БЕПУЛ!

Биз ҳамма хоҳловчиларга мутлақо бепул учинчи даражали name.for.uz турдаги домен номини олишни тавсия этамиз. name — сиз танлаган исм. Сиз уни мавжуд бўлган ёки ишга тушириш режалаштираётган сайт учун фойдаланишиз мумкин. Ва билинки, сизнинг рўйхатга олинган домен номи абадий сиз билан қолади!

Уни қандай олиш мумкин?

Шунинг учун ID.UZ тизимида рўйхатдан ўтиб PassportID* мақомига эга бўлиш зарур.

Янги аккаунт очиш учун зарур:

  1. cctld.uz сайтида «рўйхатдан ўтиш»га босиш керак. ID.UZ сайтида ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин.
  2. Очилган ойнада керакли бўлган қисмларни тўлдирамиз.
  3. Рўйхатга ўтганда кўрсатилган e-mail га келадиган хатни кутиб олиб кўрсатилган аккаунт активацияси йўриқномаларини қилиш керак.
  4. UZINFOCOM Марказига ўз паспортингиз билан келиб абонент бўлимида сўров варақасини тўлдириб ID.UZ шахсий аккаунтиз учун PassportID мақомини олиш керак.
  5. Натижада PassportID мақоми берилган шахсий аккаунт мана шундай кўринишда бўлади:

Кейин домен номини рўйхатдан ўтказиш учун зарур:

  1. ID.UZ аккаунт орқали «Шахсий кабинет»да авторизациядан ўтиш.
  2. Керакли қисмда ўз логинизи киргизиб «Авторизация»ни босиш.
  3. Паролингизни киргизиб шахсий кабинетингизга кириш.
  4. Юқоридаги менюда «Домен номини рўйхатдан ўтказиш» ни босиш керак.
  5. Берилган шаклда керакли қисмларни тўлдириш керак бўлади.
  6. Домен номи рўйхатдан ўтганлигини кутиб олиш керак.

Рўйхат тасдиқлангандан сўнг сиз танланган домен номига эга бўласиз.