«UZ» домени маъмурияти

Маълумотлар

Ушбу хизмат домен номлари эгалари томонидан домен номларини қайта рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганлиги окибатида йўқотиб қўйиш ҳолларини олдини олиш ва домен номлари эгаларини (домен номлари маъмурларини) домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳақида ҳабардор қилиш, домен номи қайта активлаштирилганлиги ҳамда домен номини янгидан рўйхатдан ўтказиш учун бушаганлиги ҳақида ҳабардор қилиш максадида курсатилади.

Қуйида домен номи маъмурларига: домен номини рўйхатдан ўтказилганда, домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати тугашига 60, 30 ва 10 кун қолганда ва ҳамда домен номи қайта активлаштирилганлиги ҳакида хабарнома ва домен номини янгидан рўйхатдан утказиш учун бушаганлиги ҳакида «якуний» хабарномалар келтирилган.

Шу билан бирга, «UZ» домен Маъмурияти Desk.uz лойиҳаси билан биргаликда "UZ доменлари муддатларини назорати" хизмати тақдим этади. Ушбу сервис «UZ» зонасидаги домен номларини исталган вақтда кузатиш имконини беради.

Билдиришномалар турлари
1. «Табрикловчи» - Доменни рўйхатдан ўтказгандан ёки узайтирилгандан кейин юбориладиган билдиришнома.

2. «Янги рўйхатдан ўтказувчига домен номини ўтказиш» - Билдиргинома, домен номи янги рўйхатдан ўтказувчига ўтказилгандан сўнг юборилади.

3. «Регистрация тугаётганлиги тугрисида хабардор қиладиганлар» - Домен номлари маъмурларига регистрация санаси тугашидан олдин уч марта юбориладиган билдиришномалар: 60, 30 ва 10 кун олдин.

4. «Деактивация тўғрисида» - У домен номи деактивация тўғрисидаги билдиришнома, рўйхатдан ўтказиш тугагандан кейин юборилади.

5. «Якунловчи» - Билдиришнома фақат бир марта юборилади, янги регистрация учун домен номи бўшагандан кейин.

6. «Маълумот ўзгаргани тўғрисида» - Whois базасида домен номи учун маълумот ўзгариш бўйича билдиришномалар, домен номи тўғрисидаги қандай бўлса ҳам маълумот ўзгартирилгандан кейин юборилади.

* Белгилаш: [хххx] – реал маълумотларни киритиш жойи. Маълумотлар киритилгандан сўнг қавс олиб ташланади. «|» белгиси «ёки» маъносини билдиради, яъни келтирилган кўрсаткичлардан заруратга қараб биттасини танлашни англатади.