Доменни амалдаги рўйхатдан ўтказувчидан янги рўйхатдан ўтказувчига бериш.

Домен бошқарувчиси (эгаси) расмий талабни амалдаги рўйхатдан ўтказувчига, нусхасини эса қабул қилаятган рўйхатдан ўтказувчига йўналтириш керак. Расмий талаб электрон почта орқали (e-mail), ёки қоғоз шаклида домен эгаси имзоси билан юборилади.

Изоҳ: Домен ўтказилиши «UZ» домен зонаси Маъмурияти иштироки сиз амалга оширилади.




Домен маъмури - Номига домен рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахс.

РК – рўйхатдан ўтказувчи кабинети, рўйхатдан ўтказувчилар доменларини бошқариш учун хизмат қилади.

Амалдаги рўйхатдан ўтказувчи – Домен маъмури талабига биноан доменни рўйхатга олган рўйхатдан ўтказувчи.

Қабул қилувчи рўйхатдан ўтказувчи – Домен маъмури ўтиш истагини билдирган рўйхатдан ўтказувчи.