Асосий атама ва тушунчалар
IANA (The Internet Assigned Numbers Authority) - Интернет адресларининг бутун маконини тақсимлаш, шу жумладан IP-манзил, домен номларининг тармоқ хизматини умумий мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда юқори даража доменларини делегирлаш учун назоратни амалга оширувчи ташкилот;
ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) - Тармоқ техник инфратузилмасининг маъмурий бошқариш функциясини амалга оширадиган, шунингдек юқори даража доменларининг базасини қўллаб-қувватлайдиган Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот.
APTLD (Asia Pacific Top Level Domain Association) – ОТМ мамлакатларининг юқори даражадаги миллий доменлар ассоциациясининг нодавлат нотижорат ташкилоти. Австралия, Вьетнам, Индия, Индонезия, Хитой, Янги Зеландия, Россия, Жанубий Корея, Япония каби жуда катта ва ОТМ нинг 60 га яқин миллий рўйҳатга олиш профил уюшмаси.
IP-манзил - TCP/IP баённомалари йиғими технологиялари асосида маълумотлар узатиш тармоғидаги компьютер ва узелларни идентификация қилиш учун ноёб адрес.
NS-серверлар (Name Server) - бирор доменнинг DNS-серверини (номлар сервери) кўрсатувчи ёзувнинг DNSдаги номи.
Redemption period - домен маъмуриятининг ушбу домен номини келгусидаги маьмурлаш ҳуқуқларини тиклаш даври ҳисобланади. Агар доменлар белгиланган узайтириш муддатига қадар узайтирилмаган бўлса, домен чиқарилган санадан сўнг улар "Redemption period" даврига тушади. Ушбу давр мобайнида домен эгаси домен номига бўлган ҳуқуқини қўшимча тўлов эвазига Рўйхатдан ўтказувчи орқали қайта тиклаши мумкин. "Redemption Period" даври пайтида, олдинги домен эгаси, ўз хохишига кўра, белгиланган тартибда Регистраторни ўзгартириши мумкин.
«UZ» домени маъмури - «UZ» доменининг асосий Реестрини бошқариш ва «UZ» доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга давлат томонидан ваколат берилган ташкилот.
Асосий сервер (root server) - Юқори даража доменлари тўғрисидаги ахборотни сақловчи DNS серверлари.Асосий Реестр - Иккинчи даражадаги рўйхатга олинган домен номлари, домен номларини Рўйхатдан ўтказувчилари ва Маъмурлари ҳамда домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни ўз ичига оладиган «UZ» доменининг марказий маълумотлар базаси.
Бўшатилган домен номи - Домен номининг Маъмури томонидан домен номидан воз кечиш ёки уни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирмаслик натижасида рўйхатдан ўтказиш учун бўш бўлиб қолган домен номи.Домен - номли мезон бўйича ажратилган ва уни қўллаб-қувватлаш учун жавоб берадиган ташкилотга эгалик қилиш учун тақдим этилган Интернет тармоғининг қисми.
Домен греббинг - Бир шахс томонидан атайин бирон бир йўналиш ёки бир қанча йўналишларни ифодаловчи катта миқдордаги доменларни қизиқиш билдирган шахсларга ушбу домен номини рўйхатга олиш ва фойдаланиш учун кетказилган ҳаражатлардан бир неча баробар қиммат нархга сотиш; рақобатчилар нисбатан устунликка эришиш; рақобатчиларни товарлар ва хизматлар бозорига киришига тўсқинлиқ қилиш; рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига тўсқинлик қилиш мақсадларида доменларни рўйхатдан ўтказиш.
Давлат домен номи - Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маъмурий бирликлари (вилоят, ҳокимият, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ва ш.к.) номларини ўз ичига олувчи ёхуд уларнинг белгиларни ёки номларини бошқача тарзда ифодалайдиган, шу жумладан, қисқартмалари ва/ёки аббревиатураларини ўз ичига оладиган домен номи.
Домен номи маъмури - Домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс.
Домен номини фаоллаштириш - Интернет тармоғидаги домен номи фаолиятини таъминловчи домен номи ва унинг «UZ» домени DNS асосий серверларида мос келувчи домен номлари серверлари (DNS) ҳақидаги маълумотни жойлаштириш ва сақлаш.
Домен номини фаолсизлантириш - Интернет тармоғидаги домен номи ишлашини кейинчалик тўхтатиш учун «UZ» доменининг асосий DNS серверларидан тегишли домен номининг (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни чиқариб ташлаш.
Домен номини рўйхатдан ўтказиш - Регистратор томонидан домен номи ва унинг маъмури тўғрисидаги ахборотни ариза берувчининг сўрови асосида асосий Реестрга киритиш.
Домен номининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш - Домен номини рўйхатга олиш муддати тугагунга қадар, домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги ахборотни «UZ» доменининг Маъмури томонидан асосий Реестрдан чиқариб ташлаш.
Домен номлари тизими (Domain Name System - DNS) - Интернет каби тармоқда бир-бири билан боғланган компьютерлардан ҳар бирига ноёб номни белгилашнинг иерархик тизими. Ном иерархиянинг чапдан ўнгга ўсиб борувчи даражаларига мувофиқ келувчи қисмларнинг нуқталар билан ажратилган доменларидан иборат.
Заҳираланган домен номи - Ижтимоий фойдали ёки давлат мақсадларида фойдаланиш учун, шунингдек юқори даража доменининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «UZ» домени Маъмури томонидан заҳираланган домен номи.
Иккинчи даража домен номи - «UZ» юқори даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва «UZ» доменининг кейинги даражасини белгилайдиган домен номи.
Киберсквоттинг (инг. cybersquatting) - Фойда ёки бошқа устунликларни олиш мақсадида учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузиш орқали домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш.
Ножўя домен номи - Одобсиз, аҳлоқсиз, қонунга зид, давлатга ёки жамиятга қарши бўлган сўзларни, шунингдек, ҳарфлар, сонлар ёки сўзлар комбинациясини ўз ичига олган домен номи. Домен номининг ножўялиги ушбу домен номини фаоллаштририш вақтида «UZ» доменининг Маъмури томонидан белгиланади.
Регистратор (рўйхатдан ўтказувчи) - домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича «UZ» домени маъмури билан тузилган шартномага асосан хизматлар кўрсатадиган ва домен номи тўғрисидаги зарур ахборотни асосий Реестрга киритилишини таъминлайдиган юридик шахс.
Сервер - компьютернинг бошқа компьютерга хизматларни тақдим этиш имконини берувчи аппарат ва дастурий таъминот (дастур-сервер) мажмуи. Компьютерлар дастур-сервер билан дастур-мижозлар ёрдамида ишлайди.
Тайпсквоттинг (инг. typesquatting) - Фойдаланувчиларнинг рўйхатга олинган домен номларини ёзишда йўл қўйган хатоларига асосланган ҳолда фойда ёки бошқа устунликларни олиш мақсадида фирма ва товарларнинг машҳур номлари ёки учинчи шахсларнинг интеллектуал мулки объектлари учун берилган домен номларига ёзганда ва айтилганда жуда ўхшаш бўлган домен номларини рўйхатга олиш.
Учинчи даража домен номи (субдомен) - Иккинчи даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва иккинчи даража доменининг кейинги даражасини билдирадиган домен номи.
«UZ» домени - Ўзбекистон Республикасининг мамлакат кодини, шу жумладан пастки бўғин домен номларини ифодаловчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида фаолият кўрсатувчи махсус ваколатли ташкилот томонидан бошқариладиган ва мувофиқлаштириладиган домен.
«whois» хизмати - домен номи тўғрисидаги асосий ахборотни Интернет броузери (браузери) ёки махсус компьютер дастури орқали олиш имконини берувчи махсус хизмат.