ЯНГИЛИКЛАР
“UZ” домен учун 2019 йил самарали ва унумли ўтди
Юқори даражадаги доменларнинг халқаро техник конференциясининг ўтказилиши, бу халқаро тузилмалар томонидан мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг техник потенциал даражасини баҳолашдаги муҳим воқеа ҳисобланади.
ICANN, APTLD, RIPE NCC каби домен номлари ва IP-манзилларни фойдаланилишини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар ўз тадбирларини доимий равишда Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилишди.Ушбу ташкилотлар томонидан ўтказиладиган конференциялар минтақавий интернет координаторларини – RIR (Regional Internet Regulator) ўзига жалб қилувчи тадбир ҳисобланади.
Конференцияда AEServer (БАА), Afilias (Ирландия), GransyS.R.O (Чехия) ташкилотлари, Миср Араб Республикаси телекоммуникация соҳасини тартибга солувчи ташкилот, Миллий доменларни мувофиқлаштириш маркази (Россия), шунингдек Афғонистон Ислом Республикаси Коммуникация ва ахборот технологияллари вазирлиги ҳамда Афғонистон .AF миллий доменини рўйхатдан ўтказувчининг вакиллари иштирок этишди. Тадбир дастурида DNSSEC (DNS домен номлари тизими хавфсизлик протоколи кенгайтмалари тўплами) ҳамда миллий доменда маркетинг ечимларини амалга ошириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш масалалари бўйича тренинг ва семинарлар ўтказилди. Бундан ташқари, .AF домен вакиллари учун Афғонистон халқларининг миллий алифболаридан фойдаланган ҳолда миллий доменларни ривожлантириш бўйича тренинг ўтказилди.
Электрон хизматларнинг кенг ривожланиши билан рақамли фирибгарликлар сони ҳам кўпайди ва ушбу конференцияларда уларга зарар етказилишининг олдини олишнинг биргаликдаги усуллари ҳам муҳоқама қилинди.
Домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун янги тушунча – “Redemption Period” жорий этилди. Домен номи маъмурига рўйхатга олиш муддати тугагандан сўнг доменга эгалик ҳуқуқини тиклаш учун бериладиган 30 кунлик муддатдир. Ушбу ташаббус киберсквоттинг (домен номларини қайта сотиш учун ушлаб қолиш) ҳолатларини сезиларли даражада қамайтиришга имкон берди ва ўз вақтида домен номларини рўйхатдан ўтказишни узайтира олмаган ташкилотларнинг миннатдорчилигига сабаб бўлди.
Агар домен эгалари белгиланган муддат ичида (рўйхатдан ўтиш муддатидан бир йил олдин) домен номларини узайтиришга улгурмаган ёки эсларидан чиққан, шунингдек, “Узайтиришни кутиш” мақомида бўлса, доменлар “Redemption Period” мақомига ўтади. Бу давр ичида фақат олдинги домен эгаси Рўйхатдан ўтказувчи орқали қўшимча тўлов эвазига домен номига бўлган ҳуқуқларини тиклай олади. “Redemption Period” ҳолати давомида домен номи фаолият юритмайди ва уни домен номларини реестридан ўчириш жараёни бошланади. Аммо шунга қарамай алоқалар тўғрисидаги маълумотлар олдинги домен эгасига тегишли бўлади. Шунингдек, “Redemption Period” амал қилиш пайтида олдинги домен эгаси ўрнатилган тартибда ўз хоҳишига кўра Рўйхатдан ўтказувчини ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ 2003 йилдан юқори даражали .UZ домени маъмури ҳисобланади. “UZ” зонасида домен номларини рўйхатдан ўтказувчи 24 та ташкилот мавжуд. 2019 йил декабрь ойи бошида .UZ зонасида 73 049 домен рўйхатдан олинди.
Шунингдек, “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ бутун Ўзбекистон бўйлаб ва хорижда DNS серверларини техник қўллаб-қувватлайди (.UZ зонасида хорижий “номлар” серверларини тезроқ “тушуниш” учун).
“UZ” домени маъмурияти Сизга фаровонлик, ёрқин ҳис-туйғулар, барқарор ва сифатли Интернет билан ривожланишни тилайди! Янги йил билан!