ЯНГИЛИКЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ .UZ ДОМЕНИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ!
.UZ домени интернетнинг ўзбек сегменти ҳисобланиб, уни турлича аташади ва ҳар хил муносабатда бўлишади. Айни пайтда миллий домен алоҳида аҳамиятга эга.
Расмий номи – “.UZ – Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги миллий домени”.
1995 йилда республика Интернет тармоғининг ўзбек сегментидаги жараёнларни мустақил бошқариш ва эгалик қилиш бўйича ICANN (домен номлари ва IP – манзилларни бошқариш бўйича халқаро нотижорат ташкилот)дан тасдиқ олди. Ўша пайтда ҳукумат фуқаролик жамияти каби Интернет маконда ҳам тартиб ва қонунларга риоя қилиниши муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида қарор қилди. Албатта, ўша пайтларда “ишончли бошқарув” эвазига сармоя ва тезкор ривожланишни ваъда қилувчи сохта мутахассис ва “дўстлар” ҳам бор эди. Бироқ, ҳукумат ўз кучи билан суверенитет, виртуал макон ва ушбу сегментни ривожланишига ишонч билдирди.
Бугунги кунда давлат идораларининг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлиб, улардаги маълумотлар янгилаб борилади.
Давлат хизматлари электрон ҳукуматнинг бир қисми ҳисобланиб, фуқаролар учун трафик бепул. Тез орада электрон соғлиқни сақлаш ва электрон парламент лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатларини куну тун қабул қилади. www.meningfikrim.uz сайти орқали эса ўз фикр билдириш ёки петиция юбориш мумкин.
Аста-секинлик билан амалга оширилаётган ўзгаришларга қарамасдан, миллий контент жадал ривожланмоқда. Кўплаб янгиликлар сайтлари мавжуд. 2020 йилдаги мажбурий карантин эса кўплаб онлайн дўконларга яхши старт берди, тармоқ орқали транзакциялар эса тарихий рекордларни ўрнатди.
TAS-IX трафиги маҳаллий контентни нархини пасайтиришга имкон бериб, унда асосан “оғир” (фильм, ўйин, мусиқа, видеороликлар) трафик айнан шу ердан юклаб олинади. Бизнес ва хусусий университетлар интернет орқали буюртма ва масофавий таълим йўналишига урғу бермоқдалар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 24 та ташкилотлар домен номларини рўйхатдан ўтиш хизматини таклиф қилмоқдалар. ICANN, APTLD ва RIPENCC – дунё, Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги домен номи ва IP – манзилларни бошқариш бўйича ташкилот аъзоси Ягона интегратор UZINFOCOM домен номлари ва манзиллар майдонини бошқариш билан шуғулланади. 2017 йилнинг кузида ўтказилган APTLD 74 конференцияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига 48 та мамлакатдан иштирокчиларни қабул қилган. 2018 йилда Internet Governance Forum Тошкент шаҳрида бутун дунё бўйлаб иштирокчиларни тўплади. RIPENCC конференцияси 2020 йилнинг 29 апрелда Тошкент шаҳарда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо бошқа вақтга кўчирилди. Шунингдек, Ягона интегратор UZINFOCOM томонидан Ўзбекистонда ICANN конференциясини ўтказишга сўров юборилган. Ушбу тадбирлар тарихий аҳамиятлигидан ташқари кутилмаган томондан қизиқарли бўлди. Хусусан, Ўзбекистонда Интернетни маьмурлаш тажрибаси бошқа, айниқса қўшни давлатлар учун ҳам қизиқарли ва катта талабга эга.
Киберсквоттинг ((англ. cybersquatting) – келгусида қайта сотиш ёки мақсадсиз ишлатиш мақсадида бошқа шахсга тегишли бўлган савдо белгисини ўз ичига олган домен номларини рўйхатдан ўтказиш қонун билан таъқиқланади, шунингдек техник жиҳатдан доменни ушлаб қолиш усуллари маъмурият томонидан қатъий кузатиб борилади.
Масалан, рўйхатдан ўтказиш муддати тугагандан сўнг, дарҳол доменни маъмурдан “олиб қўйиш”га имкон бермайдиган Redemption Period хизматидан фойдаланган ҳолда регулятор доменларни олиб қўяди.
Ҳозирда рўйхатдан ўтган доменлар сони 80 мингга яқинлашмоқда ва бизнес-муҳитни фаоллаштириш билан боғлиқ 2020 йилнинг куз фаслида ўсиши кутилмоқда.
Миллий .UZ доменининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакат равнақи учун интернет тармоғининг ривожланиши, кўплаб фойдали хизматлар жорий қилиниши, энг юқори тезликлар ва ўзига хослигини сақлаб қолишни тилаб қоламиз.