«UZ» домени маъмурияти

Домен номлари эгалари (маъмурлар) домен номларини кейинги йилга узайтиришни эсадан чиқаришлари сабабли юзага келадиган домен номларини тез-тез йўқолиши туфайли Desk.uz.лойиҳаси билан биргаликда «UZ доменлари муддатлари назорати» сервиси ишга тушилди.

Ушбу сервис исталган вақтда «UZ» домен зонасидаги домен номининг ҳолатини кузатиш имконини беради. Қуйида сервисни қайдай қилиб активлаштириш жараёни баён этилган:

1. ID.UZ сайтида ҳисоб ёзувини ташкил этиш лозим.

2. Яратилган ID.UZ қайд ёзувини ишлатиб, Desk.uz сайтига кириб, авторизациядан ўтиш.

3. Виджетлар катологини очиш.

4. «Справки» тэгини танлаш.

5. «Домены» виджетини қўшиб қўйиш.

Иш столида бўш ойна пайдо бўлади, унда доменларни қўшиб қўйиш керак бўлади. Бунинг учун юқоридаги ўнг бурчакда «Настройки» белгисини танлаш керак.

Пайдо бўлган ойнада «Новый домен» катакчасида домен номини кўрсатиб «Добавить» тугмасини босиш керак, шундан сўнг домен виджетда пайдо бўлади. Сизнинг доменларингиз рўйхати шакллантирилгандан сўнг, «Сохранить» тугмасини босиш керак.

Виджет ўзида аввал кўрсатилган доменларни, уларни рўйхатдан ўтказиш муддатларининг тамом бўлиш вақтларини, ҳамда WWW.UZ даги Топ-ретинг ва Voydod даги рейтингларни ўз ичига олади.

Домен номи ҳақидаги батафсил маълумотни домен номига курсорни тўғрилаб босиш орқали олиш мумкин, бир вақтнинг ўзида «UZ» домени маъмурининг веб-сайтидаги WHOIS сервиси варағига ўтилади.

Иш столи кўринишини мослаштириш мумкин: виджетларнинг ўрнини ўзгартириш ва керакли тартибда жойлаштириш мумкин. Статистик маълумотларни кўрсатишда қулайлик учун устунлар сонини мослаштириш мумкин (иш столида 3 та устун аввалдан жойлаштирилган).

Шу билан бирга, домен номларини йўқотиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Маъмурият электронной почта e-mail ва смс орқали хабарларни юбориш хизматини кўрсатади.