Маълумот

Статус, домен номини хозирги холатини кўрсатади ва хар бир фойдаланувчи Whois сервиси орқали, уни реал вақт режимида кўриш мумкин.
Кўйида қисқа таърифда амалдаги статуслар кўрсатилган:


Статус Таъриф
Регистрация Домен, маълумотлар Асосий Реестрига қўшилган вақтдан бошлаб, «Активацияни кутиш» статусига ўтиши қадар, ушбу статусда бўлади
Активацияни кутиш Регистратор доменни UZ домени зонаси Маъмуриятига, активлаштириш учун юборганидан сўнг
Актив UZ зонаси Маъмурияти, доменни активлаштириб ва у ишини бошлаганидан сўнг
Узайтиришни кутиш Домен, у бўшатилишига 7 иш кун қолганда, яъни регистрация муддати тугаганда (ушбу статусда доменнинг NS серверлари ўчирилган), ушбу статусга эга бўлади
Redemption period Ушбу статус доменниниг рўйхатдан ўтказиш муддатидан 7 иш куни тугаганидан кейин берилади. Домен UZ домен маъмуриятига ўтади, ва олдинги домен эгаси уни 30 кун ичида қайтариб олиши мумкин.
Бўш Домен, ушбу статусга регистрация тугаганидан кейин эга бўлади ва у янги регистрация учун хар қандай талаб қилувчи учун бўш бўлади
Деактивлаштирилган Аниқланган бузилишлар ёки мунозарали холат пайдо бўлганда, домен ушбу статусга эга бўлади
Бекор қилинган Низом қоидалари бузилганлиги учун бекор қилинганда домен ушбу статусга эга бўлади
Резерв қилиб қўйилган ЯИ UZINFOCOM руйхатга олган доменлар