ЯНГИЛИКЛАР
22 июндан бошлаб, 68-чи ICANN Policy Forum бошланади
22 июн куни 68-чи ICANN Policy Forum конференцияси бошланади, бу йил тулиқ онлайн равишда ўтказилади. ICANN учрашувлари тарихида биринчи марта асосий дастурнинг барча сессиялари корпорациясининг олтита ишлайдиган тилларига: яни инглиз, франсуз, рус, араб, хитой ва испан тилларига таржима қилинади.
Конференциясининг асосий қисми 22-25 июн кунлари бўлиб ўтади. Ушбу конференциясининг асосий мавзулари шундан иборат:
- COVID-19 пандемияси пайтида домен номларидан зарарли мақсадларда фойдаланиш
- DNS ва нарсаларнинг Интернети
- Интернетни бошқариш жараёнида домен хамжамиятининг иштироки
Бундан ташқари, ICANN нинг маслахат қўмиталари ва ёрдамчи ташкилотларнинг йғилишлари бўлиб ўтади, уларда мамлакат ва умумий юқори даражадаги домен зоналари иши мухокама қилинади; ноёб идентификатор тизимининг барқарорлиги, хавфсизлиги ва ишончилиги,барча манфаатдор томонларнинг фикрларини ва бошқа кўплаб мавзуларни хисобга олган холда қарорлар қабул қилиш моделини ишлаб чиқишади.