ЯНГИЛИКЛАР

22.06.2020
22 июндан бошлаб, 68-чи ICANN Policy Forum бошланади

22 июн куни 68-чи ICANN Policy Forum конференцияси бошланади, бу йил тулиқ онлайн равишда ўтказилади. ICANN учрашувлари тарихида биринчи марта асосий дастурнинг барча сессиялари корпорациясининг олтита ишлайдиган тилларига: яни инглиз, франсуз, рус, араб, хитой ва испан тилларига таржима қилинади.

Конференциясининг асосий қисми 22-25 июн кунлари бўлиб ўтади. Ушбу конференциясининг асосий мавзулари шундан иборат:

- COVID-19 пандемияси пайтида домен номларидан зарарли мақсадларда фойдаланиш

- DNS ва нарсаларнинг Интернети

- Интернетни бошқариш жараёнида домен хамжамиятининг иштироки

Бундан ташқари, ICANN нинг маслахат қўмиталари ва ёрдамчи ташкилотларнинг йғилишлари бўлиб ўтади, уларда мамлакат ва умумий юқори даражадаги домен зоналари иши мухокама қилинади; ноёб идентификатор тизимининг барқарорлиги, хавфсизлиги ва ишончилиги,барча манфаатдор томонларнинг фикрларини ва бошқа кўплаб мавзуларни хисобга олган холда қарорлар қабул қилиш моделини ишлаб чиқишади.

Манба