ЯНГИЛИКЛАР

24.11.2021
UZINFOCOM Ягона Интегратор БИЛАН ICANNнинг ШАРҚИЙ ЕВРОПА ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАЛАРИДАГИ МАНФААТЛИ ТОМОНЛАР ЎЗАРО АЛОҚАЛАРИ КАТТА МЕНЕЖЕРИ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

2021 йил 23 ноябрь куни UZINFOCOM Ягона Интегратор офисида Интернет бошқаруви стандартлари бўйича глобал ташкилот – ICANN компаниясининг вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Компаниянинг катта менежери Михаил Анисимов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

“ICANN Домен номлари ва IP -манзилларини бошқарув корпорацияси” (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) ёки қисқача ICANN — 1998 йил 18 сентябрда АҚШ ҳукумати иштирокида домен номлари, IP -манзиллар ва

Интернетнинг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш учун тузилган халқаро нотижорат ташкилотдир.
Йиғилишда МДҲ давлатлари, хусусан, Ўзбекистонда домен саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

.UZ домен зонасининг турли тизимларини стандартлаштириш ва модернизация қилиш бўйича саволлар кўтарилди. Михаил Анисимов ITHI номли янги илмий-тадқиқот лойиҳасини тақдим этди, бу DNS тизимининг „соғлиғини“ кузатиш ва кўрсатиш учун мўлжалланган лойиҳа бўлиб, уни амалга ошириш натижасида келажакда глобал тармоқнинг турли тугунлари ўртасида тўғри тақсимлаш ва алоқани оптималлаштириш орқали тизимларга юкни камайтириш мумкин.

Шунингдек, муҳокамада доменлар ва сайтлардан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

DAAR - бу Интернет тармоғидаги ресурслардан нотўғри фойдаланишни кузатиш ва аниқлашга қаратилган ICANN компаниясининг янги ташаббуси.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди ва уни янада ривожлантириш юзасидан қўшма йўл харитасини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кейинги мулоқотларда ўзаро алоқалар масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.