Акциялар

29 июль - UZINFOCOM Марказига 8 йил тўлди

UZINFOCOM Маркази ташкил этилган кунга бағишлаб «UZ» домени зонаси Маъмури «Иккинчи домен-бепул» ва «3=4» акциялари бошланганлигини эълон қилади.

2003 йилдан бошлаб UZINFOCOM Маркази ва Интернетнинг номлар ва манзилларни белгилаш Корпорацияси (ICANN) билан тузилган «ccTLD билан ҳомийлик бўйича келишув»га асосан Марказ «UZ» домен зонасининг Маъмури ҳисобланади. «UZ» домен зонасининг Маъмури сифатида Марказ домен номларини рўйхатга олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш хизматларни марказлаштирмаслик ва уларнинг сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўрмоқда. Мисол учун, домен номларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (регистраторлар) сони биттадан олтитага оширилди (ООО «Tomas», ООО «Amaliy Aloqalar Biznesi», ООО «Sarkor Telecom», ООО «Billur СОМ», ООО «TV-Inform», ООО «Arsenal-D» ва ООО «SIMUS»), бу эса ўз навбатида домен номларини рўйхатга олиш хизмати нархларининг камайишига олиб келди. Марказ бундан ташқари Интернетнинг миллий сегментидаги ахборот ресурсларини яратиш ва ривожлантириш ишларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг миқёсдаги ишларни амалга оширмоқда.

Шунингдек, «UZ» домен зонаси Маъмури домен номлари эгалари учун ўз доменларининг ҳолати, рўйхатдан ўтказиш муддатларини кузатиш имконини яратиш мақсадида бир қанча бепул хизматларни таклиф этади.

«3=4» акция

Шартлари: «3=4» акциясида иштирок этиш учун 20 июлдан 29 июлгача акцияда иштирок этувчи рўйхатдан ўтказувчиларда (Arsenal-D, Billur Com, Simus) «UZ» домен зонасида 3 (уч) йилга домен домини рўйхатдан ўтказиш ва UZINFOCOM Марказидан яна 1 (бир) йилга БЕПУЛ домен номини рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш кифоя қилади. Шундай қилиб, акция ўтказилаётган муддатда Arsenal-D ёки Billur Com ёки Simus рўйхатдан ўтказувчиларда домен номини уч йилга рўйхатдан ўтказган барча шахслар ҳаммаси бўлиб 4 йилга домен номини рўйхатдан ўтказган бўладилар.

Акцияда фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари: юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. «UZ» домен номларини узайтирувчи домен номларининг маъмурларига (эгаларига) акция шартлари мос келмайди.

Акцияни ўтказиш муддатлари: 20 июлдан 29 июлгача.

Совриндорлар сони: чекланмаган

«3=4» акциясида иштирок этувчи рўйхатга ўтказувчилар
Рўйхaтдaн ўткaзувчи: ООО «Arsenal-D»
e-mail: info@arsenal-d.uz
tel: +998 (71) 150-01-50
tel: +998 (71) 150-21-52
fax: +998 (71) 150-11-51

Рўйхaтдaн ўткaзувчи: ООО «BILLUR COM»
e-mail: info@billur.net
tel: +998 (71) 234-39-92
fax: +998 (71) 234-39-92

Рўйхaтдaн ўткaзувчи: ООО «Симус»
e-mail: reg@simus.uz
tel: +998 (732) 24-11-88
fax: +998 (732) 24-59-72


«Иккинчи домен-бепул» акция

Шартлари: «Иккинчи домен-бепул» акциясида иштирок этиш учун домен номини акция ўтаётган муддатда рўйхатдан ўтказишнинг ўзи кифоя қилади. Янги домени рўйхатдан ўтказган шахсга домен номини рўйхатдан ўтказишга қараб тартиб рақами берилади. Ғолибларни аниқлаш учун www.cctld.uz веб-сайтининг бош саҳифасида янги домен номлари ҳисоблагичи чоп этилиб борилади. Акциянинг ҳар бир 8 (саккизинчи) иштирокчиси ғолиб бўлади. «UZ» домен зонаси Маъмури ғолибга иккинчи домен номини 1 (бир) йил муддатга БЕПУЛ рўйхатдан ўтказиш имконини беради!!! Иккинчи домен номини рўйхатдан ўтказиш UZINFOCOM Маркази томонидан амалга оширилади.

Иккинчи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун аризани биринчи домен номи рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб 2 (икки) ҳафта муддатда тақдим этиш мумкин.

Акцияда фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари: юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. «UZ» домен номларини узайтирувчи домен номларининг маъмурларига (эгаларига) акция шартлари мос келмайди.

Акцияни ўтказиш муддатлари: 28 июлдан 8-ғолибгача.

Совриндорлар сони: 8 та