Акциялар
Ушбу акция uForum.uzда 2009 йилнинг 15 октябригача рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қатнашишлари мумкин. Ҳар бир фойдаланувчига 2009 йилнинг якунигача, яъни 2010 йил 1 январь соат 00:00 гача «UZ» домени зонасидаги фаол домен номлари сонини аввалдан топиш имкони берилади. Батафсил статистик маълумотларни СТАТИСТИКА бўлимидан олиш мумкин.
Ҳар бир фойдаланувчи 2та (иккита) башорат қилиши мумкин (башоратларни турли вақт оралиғида қилиш мумкин). Кейинги башорат ундан аввал қилинган энг сўнгги башоратни автоматик равишда ўчириб ташлайди, ҳар қандай шароитда ҳам фаол сифатида фақатгина 2та башорат қолиши керак.
Акцияга фақатгина аниқ бутун сонлар қабул қилинади – «бундан шунгача» деган оралиқ сонлари қабул қилинмайди.
Ғолибни аниқлаш учун 2та кўрсаткич роль ўйнайди-башорат қилинган сана (башоратгача бўлган кунларнинг сони, соати ва дақиқалари. Башорат қилинган куннинг санаси форумда қолдирилган хабарнинг вақти орқали аниқланади) ва башоратнинг аниқлиги. Ғолиб, иштирокчининг башоратлари фарқини белгиланган муддатдаги фаол доменлар сонига нисбати билан аниқланадиган формула орқали топилади. Ушбу формула қилинган башоратнинг хатосини аниқлайди. Хатоси энг кам бўлган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Шундай қилиб, кам аниқлик билан, лекин анча вақт илгари қилинган башорат билан ҳам ютиш мумкин. Ғолиблик учун имконият аниқликка тўғри пропорционал бўлиб, башоратнинг муддатига тескари пропорционал.
Мисол: Тасаввур қилайлик, 2010 йилнинг 1 январида фаол домен номларининг сони 10 000 ни ташкил этди. А иштирокчи 9000 та домен сони учун акция муддати тугаўига 70 кун қолганда башорат қилди. Унинг аниқлик коэффициенти (10 000-9 000)/70=14,2 га тенг.
В иштирокчи 9200 та домен номини акция тугашига 50 кун қолганда башорат қилди. Унинг аниқлик коэффициенти (10 000-9 200)/50=16 га тенг.
Демак, А иштирокчи ғолиб бўлади, у В иштирокчига қараганда башоратнинг аниқ сонини айтишда хатоликка йўл қўйган бўлсада, аммо А иштирокчи В иштирокчига нисбатан илгарироқ башорат қилган.
Дақиқаларгача бир хил вақт мобайнида бир хил башорат сонини айгган турли фойдаланувчилар ичидан форумда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган қатнашчи ғолиб деб топилади.
Аниқ башорат қилинган ҳолда (хатоликлар=0), башоратлар хатоликлари бундай ҳолда 1 га тенг қилиб олинади, акс ҳолда барча башоратларнинг маъноси қолмайди. Ушбу қоида туфайли охирги кунларда ютуқли позициялар аввалроқ қилинган ва имконияти юқорироқ бўлган башоратлар туфайли қолмаслигига олиб келади, негаки махраждаги соннинг қиймати катталиги туфайли аниқлик коэффициенти аниқ бўлмаган башоратларда ҳам кичик бўлади.
Башоратларни 2009 йил 31 декабрь соат 23:59 гача юбориш мумкин. «UZ» домен зонаси маъмури томонидан 2010 йилнинг 4 январида барча башоратлар таҳлил қилиниб, ғолиб эълон қилинади.
Ушбу шартларга яна қўшимча равишда бошқа шартлар қўшилиши мумкин.
Ютуқ: Вени Марковски томонидан расмий равишда тақдим этиладиган – Napoleon Chatelle элит коньяги.
Ўтказиш муддатлари: 2009 йил 16 сентябрдан 2010 йил 3 январгача.